RU

Последние новости

00:38"Ғазалкент" илк хорижий йиғинга йўл олмоқда  0 23:56"Альбасете" — "Барселона". Таркиблар эълон қилинди  4 23:51"Арсенал" — "Челси". Таркиблар билан танишинг  3 22:49Ўзбекистон терма жамоаси собиқ устози 82 ёшида мураббийликка қайтди  2 22:33Лапорта: "Нега "Реал" ТВ жим?"  21 22:15"Фенербахче" "Ал Иттиҳод"ни Канте ва Эн-Несири трансферини барбод қилишда айблади  2 21:54"Реал Мадрид" Беллингемга "Челси"дан ўринбосар топди  0 21:17"Жарима майдончасида йиқилишга ўрганиб қолишган". Лапорта "Реал Мадрид" футболчиларини симуляцияда айблади  21 21:01"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди  50 20:54Роналду "Ал Наср"нинг бугунги машғулотини ҳам ўтказиб юборди  7 20:44Инфантино Россияни халқаро футболга қайтариш тарафдори эканини билдирди  3 20:33Назорат учрашуви. "Қизилқум" Анталияда Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  1 20:05"Барселона" етакчиси бугунги ўйинни ўтказиб юборади  4 19:43Эрон чемпионати. "Персеполис" қийин ғалабага эришди, Ўрунов 86 дақиқа, Сергеев тўлиқ ўйнади  0 19:19МЮнинг янги мураббийи Рэшфорднинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  3

Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники" Новости

Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"

Ўзбекистон термаси бош мураббийи Тимур Кападзе БААга қарши ўйиндан кейинги ҳиссиётлари билан бўлишди.

- Ҳудога шукур, узоқ йўл босиб келиб, муҳим натижани қўлга киритдик. Бутун халқимизни, Юртбошимизни табриклаймиз. Бу ғалаба ҳаммамизники. Кеча, бугун телефон тингани йўқ, ҳамма бизни қўллаб-қувватлашини, дуо қилишини айтди, ғалаба тилаклари биз учун жуда катта иштиёқ бўлди. Футболчиларим ҳар бир ўйинда ирода кўрсатишди, максимал ҳаракат қилишди, шу сабабли натижага эришдик. Ҳаммамизга бу кун муборак бўлсин. Бизга ҳам озгина етишмасди, ҳеч бўлмаса музқаймоқ еб келишни истардик. Шукур, мана биз жаҳон чемпионатига чиқдик, халқимиз бориб, бемалол музқаймоқ ейди. 

- Қайсининг босими каттароқ бўлди: Олимпиадага олиб чиққан ўйинми ёки бугунгиси?

- Барибир олимпия термаси миллий термадан битта поғона пастда. Лекин ўша ўйиннинг ҳам босими катта эди. Миллий терма мамлакатнинг энг катта жамоаси, демак, масъулият ҳам шунга яраша.

- Терма жамоани шундай пайтда қўлингизга олишингизнинг ўзи ҳам катта риск эди.

- Пешонада бор экан. Шу кун менга насиб қилди. Ҳудога шукур қиламан. Олимпиада чиққанимизда ҳам ўз йўлимдан борганман. 

- Энди Қатарга қарши баҳс катта байрамга айланади.

- Албатта, бу ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

- Кам ўйнаганларга имконият берасизми?

- Кўрамиз, жамоанинг кайфиятига қараймиз. Ҳозир бу ҳақида гапириш жуда қийин. Ҳозир футболчиларда кайфият анча юқори. Буни эрта-индин ўйлаб кўрамиз. Чунки ўша пайт ҳиссиётлар камроқ бўлади ва яхшироқ ўйлаш мумкин бўлади. 

- Ўзингиздан қанчалик масъулият ечилди?

- Катта босимни енгиб ўтдик. Ўйиндан олдин барча сайтлар, мухлислар ғалабамизни тахмин қилишди. Бу иштиёқ бўлгани билан катта юк ҳам. Буни оқлашимиз керак эди, босим бор эди ва вазифани уддаладик.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика