Зинедин Зидан: «Турдан-турга мақсад сари яқинлашаяпмиз»

Narzulla Saydullayev
15 май 2017, 09:05
«Реал» устози Зинедин Зидан «Севилья»га қарши ўйиндан сўнг (4:1) ўз фикрларини билдирди.

«Примерони ютиш – осон иш эмас, аммо турдан-турга мақсад сари яқинлашаяпмиз. Яна иккита ўйин қолди. Бугун ҳақли ғалабага эришдик. Навас доимгидек ажойиб ўйнади.

Хамеснинг «Реал»даги сўнгги ўйини? Йўқ, Хамес ҳали жамоада у билан кўп иш қилишимиз керак. Олдинда мавсумнинг энг оғир палласи бизни кутмоқда, охиригача курашамиз. Барча кучимизни сарфлаймиз», – дейди Зидан.

Чемпионат тугашига бир тур қолганида «Барселона» ва «Реал» бир хил очко тўплашган, аммо Мадрид клуби захирасида битта ўйин бор.

ЕЧЛ финалида «Реал» «Ювентус» билан ўйнайди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football-espana.net