

Сербиялик хавбек "Пари Сен-Жермен" билан музокаралар олиб бормоқда, аммо "Реал" унинг парижликларга трансферини тўхтатмоқчи.
Хабарларга кўра, "қаймоқранглилар" устози Зинедин Зидан футболчи билан алоқага чиқмоқчи ва уни испан клубига ўтишга кўндирмоқчи.
Милинкович-Савичнинг "Лацио" билан тузган шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
25 ёшли ўйинчи жорий мавсум "Лацио" сафида 31та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 7та ассист қайд этган.


