

"Ҳа,ҳа, у шартнома узайтиришга арзийди. Ўша урган голи, такрорланмас ўйин услуби туфайли. Иско ўсишда давом этмоқда" - дейди Зидан.
Олдинроқ, Иско тез орада "Реал" билан шартномасини узайтириши ҳақида эълон қилган эди. 25 ёшли ярим ҳимоячининг шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади.



