Зидан: "Иско "Реал" билан шартнома узайтиришга муносиб"

Aslanov Jasurbek
9 авг 2017, 16:41
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан УЕФА Суперкубоги учун "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтган учрашувдан (2:1) сўнг, Иско шартнома узайтиришга муносиблиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Ҳа,ҳа, у шартнома узайтиришга арзийди. Ўша урган голи, такрорланмас ўйин услуби туфайли. Иско ўсишда давом этмоқда" - дейди Зидан.

Олдинроқ, Иско тез орада "Реал" билан шартномасини узайтириши ҳақида эълон қилган эди. 25 ёшли ярим ҳимоячининг шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS