Журналист: "Бир неча кундан сўнг Анчелоттини "Реал" мураббийлигидан ҳайдаб юборишади"

Aslanov Jasurbek
19 май 2015, 18:45
"Реал" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттини ўз вазифасидан озод қилади.

Бу ҳақда "Marca" газетасининг собиқ бош муҳаррири Эдуардо Инда маълум қилди.

"Анчелотти келаси мавсум "Реал"да ишламайди. Бир неча кундан сўнг у "Реал"нинг "собиқ" мураббийига айланади. Бу қарор клуб раҳбарияти томонидан бир неча ҳафта олдин қабул қилинган" - дейди Инда.

Бу мавсум "Қироллик клуби" ҳеч қандай совринга эга чиқмади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com