Жаъфар Ирисметов ва Темур Ҳакимовни табриклаймиз

Narzulla Saydullayev
23 авг 2013
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Жаъфар Ирисметовнинг туғилган куни.
Ирисметов бугун 37 ёшга тўлди. Сайтимиз мухлислари ва барча ходимлари номидан Жаъфар Ирисметовни таваллуд аёми билан табриклаймиз!

Футболчи Ўзбекистон терма жамоаси сафида жами 36та ўйин ўтказиб рақиблар дарвозасига 15та гол урган. Терма жамоанинг тўпурарлар рўйхатида ҳужумчи 6-ўринни эгаллаб турибди.

Шунингдек бугун "Пахтакор" клуби ёш ҳужумчиси Темур Ҳакимов ҳам ўз туғилган кунини нишонламоқда. Бугун Темур 19 ёшни қарши олди. Биз ўз навбатида Темур Ҳакимовни ҳам туғилган куни билан табриклаб қоламиз!


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia