"Ювентус" ҳужумчиси Қатарда ўйнаши мумкин

14 дек 2019, 23:16
Бу ҳақида La Gazzetta dello Sport нашри хабар қилди.

Италия нашри маълумотларига қараганда, Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Марио Манжукич қишки трансфер мавсумида "кекса синьора"ни тарк этади. Таъкидланишича, Қатар юлдузлар лигаси вакилларидан бири хорватиялик футболчига йирик битим таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Сардор Рашидов мазкур чемпионат вакили "Қатар СК" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: La Gazzetta dello Sport