"Ювентус" футболчиси жароҳат олди ва ЕЧЛ финалида ўйнамаслиги мумкин

Tolibjon Qosimov
2 июн 2017, 21:04
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Стефано Стураро кечаги машғулотда сонидан жароҳат олди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. Шунга қарамай, футболчи ЕЧЛ финали доирасида "Реал"га қарши баҳс ўтадиган Кардиффга жамоа билан бирга учди. Лекин, 24 ёшли италияликнинг майдонга тушиш эҳтимоли жуда кам.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: juventus.com