"Ювентус" Доннаруммага шартнома таклиф қилмоқда

Alisher
24 апр 2021, 15:19
"Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма "Ювентус" қизиқишлари доирасида.

"Кекса синьора" раҳбарияти 22 ёшли дарвозабонга меҳнат шартномаси тайёрлаб қўйди. "Юве" дарвозабон билан узоқ муддатли шартнома имзолашга ва унга 10 миллион евро маош беришга тайёрлар.

Эслатиб ўтамиз, Доннарумманинг "россонерилар" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У Милан грандида 6 миллион евро ишлаб топади.

Жанлуижи жорий мавсум А Серия доирасидаги 31та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 35та тўп олиб чиқди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›