

“Россонерилар” ҳимоячиси Леонардо Бонуччининг собиқ жамоасига урган голи “Ювентус”нинг қуруқ сериясига чек қўйди. Туринликлар ўз дарвозаларидан чемпионат баҳсларида 959 дақиқадан бери гол ўтказмай келишаётганди.
Бу А Серия тарихидаги иккинчи натижа ҳисобланади. Бундан аввалги рекорд ҳам айнан “Ювентус”га тегишли эди. Туринликлар 2016 йилнинг бошида ўз дарвозалари дахлсизлигини 974 дақиқа сақлаб туришганди.




