Юмтити: "Барселона"да бахтлиман, бу клубда ўйнаш орзуим эди"

Aslanov Jasurbek
2 апр 2018, 13:06
"Барселона" ҳимоячиси Самуэль Юмтити ёзги трансфер ойнасида клубдан кетиши борасида пайдо бўлган миш-мишлар ҳақида фикр билдирди.

"Менга нафақат "Манчестер Юнайтед", балки бошқа клублар ҳам қизиқиш билдирди. Аммо ҳозир бор эътиборим "Барселона"га қаратилган. Бу клубда ўйнаш орзуим эди. 22 ёшимда бунга эришдим. Бу ерда бахтлиман. Шартномани узайтириш ҳақида музокаралар бошланмади. Товон пулим катта эмас, аммо бу мени ҳавотирга солмаяпти. Фақат футбол ҳақида ўйлаяпман" - дейди Юмтити.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Manchester Evening News

Сўнгги янгиликлар

Барча ›