

"Майдонни ғолиб сифатида тарк этишимиз учун ўйинга жиддий ёндошишимиз керак. Душанба кунги (Голландия 2:4) мағлубиятга етарлича реакция кўришимизга ишончим комил. Шимолий Ирландия жуда кучли жамоа, улар кўплаб узоқ масофага узатмалар беришади. Рақиб чуқурроқ ўйнайди ва бизда очиқ зоналар кам бўлади. Шунинг учун, тактика борасида бош қотиришимиз лозим", – дейди Лёв.
Шимолий Ирландия – Германия ўйини эртага, 9 сентьябр куни Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.



