Йоахим Лев: "Иккинчи бўлимда ўйинни тўлиқ назорат қилдик"

Tolibjon Qosimov
13 июн 2016, 09:32
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лев Евро-2016 гуруҳ босқичи доирасида Украина устидан қозонилган ғалаба (2:0)ни шарҳлаб ўтди.

"Украинанинг бугунги ўйини мени ажаблантирмади, уларнинг охирги икки йилдаги кўплаб учрашувларини кўрдим. Бу жамоанинг ҳимояси жуда кучли, ўйинчилари жисмонан кучли, ҳаводаги тўплар учун курашда ажойиб тарзда ҳаракат қилишади. Украиналикларда қарши ҳужумларни хавфли кўриниш олишини таъминлаб берувчи дриблинги юқори бўлган жуда тезкор қанот ярим ҳимоячилари бор. Терма жамоанинг асосий ўйинчилари "Шахтёр" ёки "Динамо"да тўп тепишади, бу уларга доимий тарзда Чемпионлар лигасида ўйнаш ва халқаро тажриба тўплаш имкониятини беради. Украиналиклар гуруҳдан чиқиш учун яхши имкониятга эга", - дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "ТАСС".

Шунингдек, мураббий иккинчи бўлим тўлиғича шогирдларининг назорати остида ўтганини таъкидлаб ўтди.

"Биринчи бўлим юқори темпда ўтди, кўп югуришга тўғри келди. Биз рақибга бир неча бор хавфли қарши ҳужум уюштириш имкониятини бериб қўйдик. Иккинчи бўлимда эса бу муаммонинг ечимини топдик ва вазиятни тўлиқ ўз назоратимизга олдик. Тўпни рақибга деярли бермадик", - дейди Лев.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ТАСС