Яя Туре яна бир мавсум "Манчестер Сити"да қолиши мумкин

Aslanov Jasurbek
27 май 2017, 13:45
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Яя Туре инглиз клуби билан бир йиллик шартнома имзолашга яқин турибди.

"Манчестер Сити"нинг 6 футболчиси ёзда клубни тарк этади ва "шаҳарликлар" Пабло Сабалета, Гаэль Клиши, Бакари Санья, Хесус Навас ва Вилли Кабальероларнинг клубдан кетганини эълон қилишди.

Туренинг келажаги борасида баёнот бўлмади, аммо икки томон янги шартнома имзолашга яқин турибди.

34 ёшли ивуарлик якунланган мавсумда Хосеп Гвардиола қўл остида 31 та учрашув ўтказди ва 7 та гол уриб, 3 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN FC