Олий лиганинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бири бўлган болқонлик Неманья Яничич "Локомотив"да қоладиган бўлди.
Маълум бўлишича, уни "Локомотив"даги фаолияти тўлиқ қаноатлантирган. Янги мавсумда жамоа раҳбарияти унга ишонч билдиришини айтиб ўтишган, ўз навбатида Яничич ҳам уларнинг таклифига ижобий жавоб берган.