

Маълумки, "Локомотив" 6 апрель куни ўз майдонида ОЧЛ 4-тур учрашувини ўтказади. Эроннинг "Сепахон" клубига қарши кечадиган баҳс "темирйўлчилар" учун катта аҳамиятга эга. Бу ўйинда "Локомотив" фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушади. Аммо етакчи ҳимоячилардан бири Неманья Яничич бу учрашувда иштирок эта олмайди. Сабаби уни елкасидан олган жароҳат безовта қилмоқда.
Яничич айнан шу оғриқ туфайли Эрондаги ўйинда ҳам иштирок эта олмаганди. Энди у олий лига баҳсларида жамоамизга ёрдам бериши мумкин.



