
Бизга маълум қилишларича, Мастертон шаҳарчасининг мэри Линн Паттерсон делегация вакиллари билан учрашган ва футболчиларимизни шаҳарчадаги мактабга таклиф этган. Мактабда терма жамоамиз аъзолари болакайларнинг турли саволларига жавоб беришган. Эсдалик учун суратга тушилган. Янги Зелландия мактабларида билим оладиган болакайлар, суратга тушиш чоғида турли ҳаракатларни бажаришга одатлагнан эканлар. Бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўласиз.
Эслатиб ўтамиз, Панамага қарши кечга ўйинда 2:2 ҳисобини қайд этган ёшларимиз, ЖЧдаги биринчи ўйинларини 1 июнь куни Гондурас терма жамоасига қарши ўтказадилар.