

16 ёшли футболчи Хорватияга қарши Евро-2024 гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувида ва Грузия билан плей-оффнинг 1/8 финалида ассистент вазифасини бажарди.

Шунингдек, Ямаль грузияликлар билан учрашувда 7 марта зарба бериб, 6 та голли узатмани амалга оширди. У 1980 йилдан бери турнир тарихида 2004 йилда Зинедин Зидандан кейин камида бешта зарба ва бир ўйинда бешта зарбадан олдинги пасни узатган иккинчи футболчи бўлди.



