

Бугунги кунга қадар Хитой Суперлигаси клублари янги футболчилар учун 136,25 миллион евро ишлатишди.
«Челси» Рамиресни «Цзянсу Сайнти»га 33 миллион еврога, «Рома» ярим ҳимоячиси Жервиньо «Хэбэй Чайна Форчун»га 18 миллион эвазига ўтди, «Шанхай Шеньхуа» «Интер»дан Фредди Гуаринни 12 миллионга сотиб олди.
Эътиборлиси Хитой биринчи дивизиони клублари январь ойида 43,5 миллион евро сарфлашди. Бу дунё лигалари орасида тўртинчи натижа ҳисобланади. Италия А серияси клублари январь ойида 57 миллион, АПЛ клублари 116 миллион сарфлашди. Биринчи ўринда юқорида айтганимиздек Хитой Суперлигаси эгаллади.



