Хави Гавини мақтади: "У атиги 17 ёшда, аммо 30 ёшдагидек ўйнайди"

Alisher
22 окт 2021, 08:16
"Барселона" собиқ бош ўйинчиси Хави жамоа хавбеки Гавини мақтади.

17 ёшли футболчи жорий мавсумда "Барса"нинг биринчи жамоасида дебют қилди.

"Бу йигитда катта истеъдод бор. Мени энг кўп ҳайрон қолдирадигани, у атиги 17 ёшда, аммо 30 ёшдагидек ўйнайди. У ўз ёшида энг юқори даражада ўйнаш мумкинлигини кўрсатмоқда. Бу ақлбовар қилмас.

Техника нуқтаи назаридан, у жуда ҳам яхши. Шунингдек унда муваффақиятли бўлиш учун физик сифатлар ҳам бор. Унда муваффақият учун барчаси бор. Олдинда уни катта келажак кутмоқда", - дейди Хави.

Гави жорий мавсум барча мусобақаларда "Барса" таркибида 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS