

Ўйинчи "Эйбар"га қарши баҳс олдидан мушагини шикастлаб олганди. Айни дамда Родригес қанча муддатга сафдан чиққани маълум эмас, аммо Колумбия терма жамоаси мураббийлар штаби уни миллий жамоага чақирди. Колумбияликлар ЖЧ-2018 саралаш ўйинлари доирасида 7 октябрь куни Парагвай, 11 октябрь куни Уругвай терма жамоаларига қарши ўйнайди.



