Хамес: "Биз тарих яратдик"

Mirjalol Normatov
16 июн 2019, 14:55
Колумбия термаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес Аргентина термаси устидан қозонилган ғалаба борасида гапирди.

"Аргентинани мағлуб этиб, биз тарих яратдик. Орадан бир неча йиллар ўтиб, биз бу ишни уддаладик. Терманинг барча футболчилари бунинг учун катта куч сарфлашди, вазиятлар яратишди ва голлар уришди. Жамоамизни табриклайман, бироқ энди навбатдаги ўйинлар борасида ўйлаш керак", - деди Хамес.

Колумбия Аргентинанинг сўнгги бора 2007 йилнинг ноябрида мағлуб этганди, 2:1. Улар турнирнинг 2-турида Қатар термасига қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: El Espectador