

Марcа хабарига кўра, Испания спорт мусобақалари қўмитаси (RFEF) кўп соатлик муҳокамалардан сўнг Винисиусни дисквалификацияни бекор қилишга қарор қилди. Сабаби, “Реал” – “Валенсия” учрашуви ҳакамида воқеа ҳақида, жумладан унинг асосий қисми ҳақида тўлиқ маълумот йўқлиги, эпизодга нотўғри баҳо берилишига сабаб бўлган.
Шу тариқа, бразилиялик футболчи 24 май куни “Райо Вальекано”га қарши ўйинда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.



