Вилья: "Барселона" ва "Манчестер Сити" - жаҳоннинг энг кучли икки жамоаси"

Aslanov Jasurbek
17 фев 2015, 15:47
"Нью-Йорк Сити" ҳужумчиси Давид Вилья 24 февраль куни "Этихад" стадионида бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи учрашуви "Манчестер Сити" - "Барселона" ўйини ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Айни дамда "Барселона" ва "Манчестер Сити" - жаҳоннинг энг яхши икки клубидир. Уларнинг таркибида дунёдаги энг зўр футболчилар бор. Улар ўртасидаги баҳс мухлислар учун ҳам жуда қизиқ бўлади. "Барселона" олдин ҳам яхши ўйнар эди, аммо ҳозир уларда натижа бор ва бу натижа футболчиларга ишонч бағишлайди" - дейди Вилья.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com