"Вест Хэм" 30 млн. фунтга "Саутгемптон" сардорини сотиб олди

Aslanov Jasurbek
14 авг 2023, 21:41
"Вест Хэм" "Саутгемптон" сардори Жеймс Уорд Проуз трансфери ҳақида эълон қилди.

28 ёшли ярим ҳимоячи 4 йиллик битимга имзо чекди. У 7-рақамда тўп тепади.

Олдинроқ, "Вест Хэм" англиялик учун 30 млн. фунт тўлаши айтилган эди.

Уорд Проуз - айни дамда ўйнаб турган АПЛ футболчилар орасида жарима зарбаларидан энг кўп гол урган ўйинчи (17) ҳисобланади. Бутун АПЛ тарихида фақат Дэвид Бекхэм ундан (18та) кўп гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: whufc.com