Венгер: "Борнмут"нинг устунлиги дам олишда бўлди"

Tolibjon Qosimov
4 янв 2017, 11:24
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер "Борнмут"га қарши кечган сафар ўйинига баҳо бериб ўтди.
"Ўйиннинг бошланиши биз учун қийин ўтди. Биринчи дақиқаларда рақиб биздан тезроқ ва яхшироқ эди. "Борнмут" олқишларга муносиб бўлди. Улар 3 ярим кун дам олишди, биз эса олдинги учрашувни якшанба куни ўтказган эдик. Мезбонларнинг устунлиги ҳам шунда бўлди. Уларда бизга муаммоларни туғдириб бера оладиган хавфли ва яхши жамоа бор", - дейди Венгер.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ 20-туридан ўрин олган "Борнмут" - "Арсенал" учрашуви 3:3 ҳисобида якунланди.

Премьер-лига турнир жадвали >>> АПЛ

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›