Ван Бастен офсайдни бекор қилишни ва тоза ўйин вақтини жорий этишни таклиф этди

Alisher
24 мар 2021, 18:50
Таниқли собиқ футболчи Марко ван Бастен футбол қоидаларнинг эҳтимолий ўзгартирилиши борасидаги фикрларини билдирди.

"Мен офсайд қоидаси жуда яхши эмаслигига ишонч ҳосил қилдим. Офсайдсиз ҳам футбол бўлади. Бу ҳолатда яхшироқ бўлишига ишончим комил. Футбол - фантастик ўйин, аммо биз уни янада томошабоп ва қизиқарлироқ қилишимиз мумкин. Биз бу борада ишлашимиз керак.

Ҳар ўйинда ҳеч кимга қизиқ бўлмаган вазиятлар бор - вақтни чўзиш, жароҳатлар ва ҳоказо. Булар билан нимадир қилиш керак. Одамлар ҳаракатни хоҳлашади.

Тоза вақт ўйин вақтини чўзиш муаммосига барҳам бериши мумкин. Шунда биз футболни адолатлироқ қиламиз", - дейди ва Бастен.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports