Вальверде кетади

Mirjalol Normatov
14 окт 2018, 18:27
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде катта эҳтимол билан жамоаси билан шартномасини узайтирмайди.

sport.es хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" мутахассиснинг клубдаги келажаги ёрқин бўлмайди деб ҳисобламоқда. Футболчилар билан аъло муносабатларда бўлаётган бўлса ҳам, 54 ёшли мураббий тўла-тўкис қўллаб-қувватланмаяпти. Улар ўтган мавсумда ЕЧЛдаги шармандаликни эсдан чиқаришмаяпти. Олдинроқ Вальверденинг ўзи ҳам шартномани узайтириш борасида музокаралар бўлмаётганлигини айтганди.

Эрнестонинг амалдаги шартномаси ушбу мавсумда ўз якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: sport.es