

Вальверде бу ҳафтада ўйинлар ҳар 3 кунда ўтказилишини ҳисобга олиб, эртага "Мурсия"га қарши бўлиб ўтадиган Испания Кубоги учрашувида иккинчи таркибни майдонга туширишга қарор қилди ва 7 нафар футболчига дам олиш имкониятини берди. Улар Лионель Месси, Марк-Андре тер Штеген, Серхио Бускетс, Андрес Иньеста, Луис Суарес, Паулиньо ва Самуэль Юмтити.



