Универсиада-2016. Футбол. Фарғона вилояти жамоаси ҳам финалда

Narzulla Saydullayev
27 май 2016, 12:42
Бугун "Универсида-2016" мусобақасининг футбол баҳслари старт олди.

Ярим финалда Тошкент шаҳри жамоаси Қорқалпоғистон терма жамоаси билан куч синашди. Ўйинда пойтахтликлар 6:1 ҳисобида зафар қучиб финалга йўл олишди.

Тошкент - Қорақалпоғистон 6:1
Голлар
: Азамат Исроилов, Аббос Махсталиев (2та), Зоҳир Пиримов, Жамшид Ҳасанов, Алибобо Раҳматуллаев - Азамат Илёсов.

Иккинчи ярим финалда Фарғона ва Самарқанд терма жамоалари ўзаро куч синашишди. Бу баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Фарғона - Самарқанд 2:1
Голлар:
Павел Смоляченко, Камолов - Ражабов


Эртага мусобақада 3-ўрин учун ўйинда Қорақалпоғистон ва Самарқанд терма жамоалари тўқнаш келишади. Учрашув соат 8:00да бошланади.

Финалда эса Тошкент ва Фарғона жамоалари ўйнашади. Ҳал қилувчи ўйин 10:00да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›