

23 ёшли француз 21 май куни Париж клуби билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
"Мбаппе қаттиқ оҳангда Мадридга "йўқ" демади. У ижтимоий, сиёсий ва оилавий босим сабаб "йўқ" деди. Уни биламан, унинг бир келиб "Реал" учун ўйнашига ишончим комил", — дейди Санчес.
Мбаппе ўтган мавсум парижликлар таркибида барча мусобақаларда 46та ўйинда майдонга тушиб, 36та гол ва 26та ассист қайд этди.



