"Удинезе" "Реал" форварди билан шартнома имзолайди

Alisher
16 июл 2019, 11:34
Ҳужумчи Кристо Гонсалес Италия клубига ўтмоқда.

21 ёшли ҳужумчи асосий жамоа сафида 4та ўйин ўтказишга ҳам улгурди ва Испания Кубоги доирасида гол ҳам урди.

"Удинезе" "қироллик клуби" билан футболчининг ижараси борасида келишиб олганлиги тўғрисида хабарлар янграмоқда.

Форвард яқин орада "Удинезе"да тиббий кўрикдан ўтади.

Кристо "Реал"нинг ёшлар жамоаси бўлмиш "Кастилья"да 72та ўйинда майдонга тушиб, 32та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›