

Кейинги йил Баҳрайн мезбонлик қилувчи ёшлар ўртасиидаги Осиё чемпионатига чиққан барча 16 терма жамоанинг номи маълум бўлди.
ОЧ-2016га чиққан барча жамоалар: Баҳрайн, Ўзбекистон, Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Эрон, Ироқ, Вьетнам, Жанубий Корея, Хитой, Япония, Тожикистон, Австралия, Таиланд, КХДР, Яман.
Маълумот учун, U-19 Осиё чемпионати 2016 йил Баҳрайн мамлакатида бўлиб ўтади. Мусобақа 13 октябрда бошланиб 30 октбярь куни якунига етади. Қитъа чемпионатида ярим финалга чиққан тўрт жамоа 2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.



