U-19 Осиё чемпионати. Ироқ тайёр ғалабани қўлдан чиқарди

Xayrulla Xoliqov
19 окт 2018, 16:44
Индонезияда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионатида 1-тур учрашувлари давом этмоқда.

"B" гуруҳида кураш олиб бораётган Ироқ бугун дастлабки турни Таиландга қарши ўтказиб, 3:3 ҳисобини қайд этди. Ироқликлар 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олишган ва ғалабага жуда яқин туришганди. Бироқ охирги дақиққаларда ўтказиб юборилган иккита гол туфайли тайёр ғалаба қўлдан чиқарилди. 

"С" гуруҳида ҳам 1-турнинг биринчи ўйини ўтказилди. Бунда Вьетнам Иорданияга қарши баҳс олиб бориб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. "В" ва "С" гуруҳларидаги 1-турнинг иккинчи учрашувлари бугун 17:00да старт олади. 

"А" гуруҳи. 1-тур. 18 октябрь
БАА - Қатар 2:1
Индонезия - Хитой Тайпейи 3:1 

"В" гуруҳи. 1-тур. 19 октябрь
Ироқ - Таиланд 3:3
Япония - КХДР 

"С" гуруҳи. 1-тур. 19 октябрь
Вьетнам - Иордания 1:2
Жанубий Корея - Австралия

"А" гуруҳи - Индонезия, БАА, Қатар, Хитой Тайпейи
"В" гуруҳи - Япония, Ироқ, Таиланд, КХДР
"С" гуруҳи - Вьетнам, Жанубий Корея, Австралия, Иордания
"D" гуруҳи - Саудия Арабистони, Тожикистон, Хитой, Малайзия

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia