

Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 дастлабки турни қўшниларимиз Тожикистонга қарши ўтказиб 2:1 ҳисобида зафар қучди, сўнгра Австралия мағлуб этилди - 3:2. Иккита турда 6 очко тўплаган жамоамиз муддатдан аввал гуруҳда биринчи ўринни нақд қилди. Хитой эса аксинча дастлабки икки ўйинда мағлуб бўлди. Шу боис бугунги Хитойга қарши учрашув ҳеч қандай аҳамият касб этмайди.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги баҳс бугун, 21 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.
Гуруҳдаги иккинчи ўйин Австралия ва Тожикистон ўртасида кечади.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги баҳс бугун, 21 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.
Гуруҳдаги иккинчи ўйин Австралия ва Тожикистон ўртасида кечади.
21 октябрь
21:30 - Австралия - Тожикистон
21:30 - Ўзбекистон - Хитой



