

Мюнхен клубига "Барселона" мудофааси вакили Рональд Араухо варианти қизиқ кўринмоқда. Ушбу футболчини "Бавария" икки йилдан буён кузатмоқда. Трансферга "Бавария" бош мураббийи Томас Тухель ҳам розилик билдирган.
Бироқ Каталония клуби уни сотиб юбормоқчи эмас ва у билан шартномани узайтиришни мақсад қилган.
Араухо ушбу мавсумда "Барселона" таркибида 11 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди. Унинг клуб билан 2026 йилгача мўлжалланган шартномаси бор.



