

Ўйинда Харри Кейн ва Сон Хен-Мин асосий таркибда эмасди.
"Шпорлар" ушбу футболчиларисиз сўнгги марта 2014 йилнинг мартида ғалабага эришган экан. Кейн ҳозирда жароҳатланган, Сон эса Осиё Кубогида иштирок этмоқда.
"Тоттенхэм" айни дамда АПЛ турнир жадвалининг 3-поғонасида кетмоқда. Жамоа эртага Лига Кубоги доирасида "Челси"га қарши баҳс олиб боради.



