

"Андреанинг "Ювентус"га трансфери истисно. Улар ҳали таклиф беришмади, аммо музокараларга киришишса ҳам, мен бирдан рад жавобини берардим. Уни "кекса синьора"га қўйиб юбормаймиз! Ҳазиллашмаяпман", - дейди раҳбар.
Олдинроқ хабар берилганидек, 27 ёшли тўпурар футболчига "Рома" томонидан ҳам қизиқиш бор.
Белотти ўтган мавсум 36та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 7та ассист қайд этди.



