Томас Мюллер Гвардиола "Бавария" билан шартномани узайтиришига умид қилмоқда

30 мар 2015, 23:07
"Бавария" футболчиси Томас Мюллер Пеп Гвардиолани жамоада узоқроқ ушланиб қолишини истамоқда.
"Биз ҳаммамиз Пеп клуб билан янги келишувга эришишини истаймиз. Ўйлаймизки, Гвардиола шартномасини узайтиради. Амалдаги шартнома 2016 йилгача мўлжалланган. Шу боис бу масалада шошилиш шарт эмас. Келажакда нима бўлишини кўрамиз. Шартномани узайтириш осон бўлмайди. "Бавария"да бош мураббий бўлиш ёқимли, аммо бу жуда қийин иш. Чунки бу ерда ҳар доим юқори босим остида қоласан", - дейди Томас Мюллер.

Манба: bild.de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›