Тодибо Францияга йўл олиши мумкин

Alisher
29 янв 2021
Октябрда "Бенфика"га ижарага берилган "Барселона" ҳимоячиси қишки трансферлар ойнаси сўнггига қадар клубини ўзгартириши мумкин.

Португалия клуби 21 ёшли франциялик футболчини 2 йилга ижарага олган, аммо унга етарли миқдорда ўйин амалиёти бермаяпти - марказий ҳимоячи икки бор "Бенфика"да майдонга тушди, иккиси ҳам кубок ўйинлари.

Тодибо "Ницца" била музокаралар олиб бормоқда ва битим якунланиш арафасида. Бу ижара ёки тўлақонли трансфер бўлиши айтилмаяпти, аммо "Барселона"нинг молиявий аҳволидан келиб чиқиб, клуб 2019 йилнинг январида 1 млн еврога "Тулуза"дан олган футболчисини сотишга қарор қилиши мумкин.

"Ницца" айни дамда Лига 1'да 12-ўринда бормоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Nice-Matin