

Учрашувда 90 дақиқа ҳаракат қилган бўлишига қарамасдан, Ламин Ямаль баҳсда тўпиғидан жароҳат олган. Ҳужумчининг жароҳати жиддий эмас. Аниқ хулоса, 16 ёшли футболчини тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ламин Ямаль жорий мавсум Ла лиганинг барча учрашувларида майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 5 та голли узатма бор.



