Темур Ҳакимов: "Оқ-тепа" "Сўғдиёна"дан қўрқмайди, барчаси майдонда ҳал бўлади"

Narzulla Saydullayev
24 ноя 2015, 07:30
25 ноябрь куни Олмалиқ шаҳрида "Сўғдиёна" ва "Оқ-тепа" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

Ғолиб жамоа кейинги йил олий лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Бу ўйиндан олдин биз "Оқ-тепа" ҳужумчиси Темур Ҳакимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Ўйиндан олдин барчанинг имконияти бир хил. "Сўғдиёна"ни фаворит ҳисоблаётганлар адашишади. Барчаси майдонда ҳал бўлади. 90 дақиқа ўйнаймиз, 25 ноябрь ким куни кучлироқ бўлса ўша ютади. Аммо қайтараман, имкониятлар тенг".

"Жамоанинг кайфияти яхши. Барчамиз ўйинга жиддий тайёргарлик кўраяпмиз. Ўша куни ким кучли бўлса ўша ғолиб бўлади. Биз рақибдан қўрқмаймиз".

"Учрашув Олмалиқда ўтишини яхши қабул қилдим. ПФЛ нейтрал майдонни танлагани тўғри қарор. Бу стадионнинг чими ҳам идеал. Олмалиқдаги стадионда футбол учун барча шароитлар мавжуд", - дейди Темур Ҳакимов.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia