

- Ўйин биз учун дуранг билан тугаши мумкин эди. Аммо жарима зарбасидан кейин урилган гол мезбонларга ғалаба келтирди. Қолган дақиқаларда ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор имкониятларга эга бўлдик. Бироқ улардан фойдалана олмадик. Мезбонлар ҳам яхши ўйнашди. Абдул Азиз Юсуповдан ҳар доим ҳужумчи сифатида фойдаланардик. Ҳар бир жамоада "ротация" бўлиб туради. Биз легионер ҳужумчига имкон бериб кўрдик.
Легионерлардан кўп нарса кутяпмиз. Ҳозир хулоса чиқаришга эрта. Бразилиялик футболчининг имкониятларни кўришга муваффақ бўлдик. Биринчи бўлимдаги ўзгариш бизга самара келтирди.




