Сульшер коронавирус ҳақида: “Мен икки ҳафталик "пауза"дан фойда кўрмаяпман"

Sherzod Nurmatov
30 дек 2020, 22:40
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер коронавирус билан боғлиқ қийин вазият туфайли АПЛнинг тўхтатилиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

“Мен бу ҳақда ўйлаганим йўқ. Ўйлайманки, футболчиларимиз баённома ва қоидаларга риоя қилишни жуда яхши билишади.

Бу ишимизнинг бир қисмидир, клублар протоколга риоя қилишлари шарт. Икки ҳафталик "пауза"нинг фойдасини кўрмаяпман. Унда қачон ўйнаймиз? Барчамиз биламизки, йил жуда қийин ўтмоқда, аммо ўйинларнинг тўхтатилиши катта ўзгаришларга олиб келади деб ўйламайман.

Мамлакатда касалланганлар сонининг кўплиги ҳақида кўп гапира олмайман. Баъзида бундай вазиятларни бошқариш иложсиз.

Барча мураббийлар бу мисли кўрилмаган ҳолат эканлигини тушунишади, биз ҳар куни бундай ҳолатларга дуч келамиз. Ҳар сафар тест топширсангиз, ташвишланасиз, касаллар сони кўпайиб бораётганини эшитганингизда, сиз ҳам қайғуга чўмасиз. Ҳамма хавотирда", – деди Сульшер.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports