Сульшер ҳамманинг олдида Марсьялни танқид қилди

Aslanov Jasurbek
30 апр 2019, 15:31
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер ҳужумчи Антони Марсьяльдан норози.

Маълумотларга кўра, норвегиялик мутахассисга францияликнинг ишга бўлган муносабати ёқмаяпти. Сульшер "Челси"га қарши баҳс олдидан жамоадошларининг машғулотини кузатаётган Марсьялни кўриб қолди. Шу сабабли у эмас, Алексис Санчес захирадан ўйинга қўшилди.

Учрашув якунланганидан сўнг норвегиялик мутахассис норозилигини яширмади ва бошқа футболчиларнинг олдида францияликни танқид қилди.

Марсьяль 2015 йилдан бери МЮ шарафини ҳимоя қилади. Клуб ва у ўртасидаги шартнома 2024 йилнинг ёзигача амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail