

"Давид - дунёнинг энг кучли дарвозабони. У клуб миқёсидаги сўнгги 7та ўйинда 2та тўп ўтказиб юборди.
Де Хеа ҳозиргача сэйвлар ижро этади ва бунинг эвазига биз ғалаба қозонмоқдамиз. У мунтазам равишда машғулотларда меҳнат қилади. Бундан ташқари у кучли характерга эга. Мен унинг ишидан мамнунман", - дейди Сульшер.
Бундан олдин Де Хеани Рой Кин ва Гари Невиллар танқид қилишганди.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" тарбияланувчиси МЮга Мадрид клубидан 2011 йилда ўтган эди.



