
Хабарларга кўра, инглиз клуби бу футболчини қишки трансфер пайтида ўз жамоасига қўшиб олмоқчи. Серхи Роберто кўк-анорранглилар сафида хар доим ҳам ўйин амалиётига эга бўлаётгани йўқ. Шу сабабли унинг Премьер-лигага кўчиб ўтиши футболчининг ўзи ва бош мураббий Луис Энрике учун ҳам айни муддао бўлар эди.
Серхи Роберто бу мавсумда Испания чемпионатида 5 марта майдонга тушди, аммо бу ўйинларнинг бор-йўғи биттасида учрашувни асосий таркибда бошлаган.