Сўровнома. “Бунёдкор” чемпионлик пойгасига қўшила оладими?

17 авг 2014, 12:03
“Бунёдкор” иккинчи давранинг дастлабки учта учрашувини кетма-кет ғалаба билан якунлади.
Жамоа дастлаб сафарда “Қизилқум”ни, кейин ўз майдонида “Машъал”ни ундан кейин яна сафарда “Олмалиқ”ни мағлуб этиб қайтди. Натижада Сергей Лушан шогирдлари 9 очко жамғариб, ўз ҳисобларидаги очколар сонини 34тага етказиб олишди.

Аммо “Бунёдкор”нинг етакчилар - “Локомотив” ва “Пахтакор” билан очколар орасидаги фарқ 8талигича қолмоқда. Шунга қарамай, амалдаги чемпион чемпионлик пойгасига қўшила оладими? Марҳамат, янги сўровномамизда иштирок этинг ва ўзингизга маъқул келган вариантни танланг.

Сўровнома: “Бунёдкор” чемпионлик пойгасига қўшила оладими?

Вариантлар:
-   Жуда қийин, пешқадамлар анча илгариб кетишди
-   Амалласа бўлади, ҳамма гап ўзида
-   Бунга ишонаман, бизнинг футболда ҳар нарса бўлиши мумкин
-   Менимча, “Бунёдкор” чемпионликдан умидини узган
-   “Бунёдкор” нафақат пойгага қўшилади, балки чемпион бўлади

Манба: championat.asia