

"Унинг "Реал"га бўлган садоқатига шубҳа қилмайман. Шунингдек, у машғулотларда ўзини ажойиб тарзда тутади. Аммо асосий таркибни танлаш менинг ишим. Мен қўл остимдаги энг яхши футболчиларни ўйинга ташлайман.
Асосийси, таркибда рақобат бор. Ҳар бир футболчи асосий таркибдаги жойини йўқотиши мумкин", - деди Солари.



